Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суриянинг янги раҳбари Путинга талаб қўйди

Суриянинг янги раҳбари Путинга талаб қўйди

Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шара Россия раҳбари Владимир Путиндан Суриянинг собиқ президенти Башар Асадни судга топширишни талаб қилди. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида Al Arabiya телеканали манбаларга таяниб хабар берди. Канал бошқа ҳеч қандай тафсилотларни келтирмади.

2024 йил декабрь ойидан бери “Ҳаят Таҳрир аш-Шам” гуруҳи  Сурияда ҳокимиятни қўлга олди ва Башар Асад истеъфога чиқиб, оиласи билан Россияга қочиб кетди. У 2000 йил 17 июлдан бошлаб 24 йил давомида президентлик қилган.

2025 йил март ойида Суриянинг асосан алавийлар истиқомат қиладиган ҳудудларида хавфсизлик кучлари ва собиқ президент тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бошланди. 7 март куни Сурия армияси Тартус ва Латакия марказини эгаллади ва Аҳмад ал-Шара исёнчиларни “кеч бўлмасдан туриб қуролларини ташлаб, таслим бўлишга” чақирди. Унинг фикрича, тўқнашувлар “кутилган муаммо”га айланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Сурияда 1,5 мингга яқин одам ҳалок бўлган.

13 март куни Сурия муваққат президенти конституциявий декларацияни имзолади. Бу мамлакатда беш йил давом этадиган ўтиш даврининг ҳуқуқий асосларини белгилайди. 20 март куни Владимир Путин Аҳмад ал-Шарага мактуб йўллаб, янги ҳукуматнинг мамлакатдаги вазиятни тезда барқарорлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг