Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таиланд суди бош вазирни истеъфога чиқарди

Таиланд суди бош вазирни истеъфога чиқарди

Сеттҳа Тхависин.

Фото: Global Look Press

Таиланд конституцион суди бош вазир Сеттҳа Тхависинни ахлоқий кодексни қўпол бузишда айбдор деб топиб, лавозимидан четлатди. Бу ҳақда Bangkok Post хабар берди.

Ҳукм чиқарилганидан сўнг Тхависин суд қарорини ҳурмат қилишини билдирди. Парламент янги ҳукумат раҳбарини сайлашига қадар унинг вазифасини ўринбосари бажаради.

Тхависиннинг айби — коррупцияга алоқадор одамни вазирликка тайинлагани. У баҳорда ўз котибиятига қабул қилган адвокат Пичит Чуэнбан 2008 йилда коррупция иши бўйича олти ой қамалиб чиққан (икки ҳамкасби билан 2 млн батга Олий суд судяларини сотиб олишга урингани учун).

Чуэнбан собиқ бош вазир Таксин Чинават ва унинг хотини билан ҳам коррупцион алоқада бўлган. Чинават ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб Таиланд банки орқали ерни пасайтирилган нархда сотиб олишга уринган. 2008 йилда Таксин Чинават икки йилга қамалган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг