Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда полковник Саяд Ходаий отиб ўлдирилди

Эронда полковник Саяд Ходаий отиб ўлдирилди

Фото:«Fullrio»

Эронда инқилоб гвардияси полковниги Саяд Ходаий суиқасд натижасида ўлдирилди.

Қайд этилишича, мотоциклда икки қуролланган шахс Ходаийни уйи яқинида машинада ўққа тутган. У бешта ўқ тегиб вафот этган.

Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Расмийлар ҳужумчиларни қидирмоқда.

АҚШ полковникни террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлашда айблаб, уни Яқин Шарқдаги терактлар учун жавобгар деб ҳисоблади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода полковник ўлими ортида АҚШ ва унинг иттифоқчиларига ҳайриҳоҳ кучлари борлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳолат 2020 йил январда кузатилганди. Ўшанда АҚШ ҳаво кучлари ҳужуми натижасида Бағдодда эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганди.

Қосим Сулаймонийнинг ўлимидан сўнг Эронда мотам эълон қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг