Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Террорчилар Монако князи ва Криштиану Роналдунинг севимли курортини вайронага айлантиришди (фото)

Террорчилар Монако князи ва Криштиану Роналдунинг севимли курортини вайронага айлантиришди (фото)

Фото: «The US Sun»

ИШИД террорчилари босқини оқибатида Вамизи оролидаги вилла ва меҳмонхоналар харобага айланди. Вамизи, айниқса, аквалангчилар учун севимли маскан эди. Бу ҳақда «7news» хабар берди.

Мозамбик қирғоқлари яқинидаги Вамизи (ёки Амиса) ороли Квиримбас архипелагида жойлашган бўлиб, араб қароқчилари томонидан XV асрда очилган, кейинроқ Португалия қўл остига ўтган.

Ҳозирги кунда Вамизи хусусий мулк бўлиб, энг бой ва машҳур инсонлар келиб дам олиб кетадиган масканга айланган эди. Хусусан, Монако князи Альбер «асал ойи»ни шу ерда ўтказган, Криштиану Роналду, Нельсон Мандела, Дэниэл Крейг, Боно ва бошқа кўплаб таниқли инсонлар бу ерда дам олишган.

Бироқ ҳозир Вамизи ва бошқа кичик оролларни ИШИД жангарилари эгаллаб олишган. Улар бу ерларни стратегик муҳим база ҳисоблашмоқда, маҳаллий аҳоли уйларидан қувиб чиқарилган, шинам вилла ва меҳмонхоналар ёқиб юборилган.

Вамизи террорчилар босқинига қадар

 


Вамизи террорчилар босқинидан сўнг 

Бунгача жангарилар Мозамбикнинг материкдаги табиий газга бой Кабу-Делгаду вилоятидаги стратегик муҳим порт-шаҳар Мочиомба-де-Прайяни эгаллаб олишганди. Шунингдек, Танзанияга туташ бу ерда дунёдаги энг йирик ёқут конларидан бири жойлашган. Хабарларга кўра, террорчилар ҳужуми оқибатида камида бир ярим минг киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг