Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда РФ ҳарбийлари иштирокида ўқувлар бошланди

Тожикистонда РФ ҳарбийлари иштирокида ўқувлар бошланди

Фото: «Anadolu Agency»

Тожикистонда Россиянинг 201-ҳарбий базасининг мингдан ортиқ ҳарбийлари шартли ноқонуний қуролли шаклланмаларни йўқ қилиш бўйича ўқувларни бошлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

11 март куни база бўлинмалари 300 милометрлик йўлни босиб ўтиб, ўқувлар ўтадиган Ҳарб-Майдон полигонига етиб келган.

Тактик ўқувлар 14–18 март кунлари давомида ўтказилади.

Ҳарбий ўқувларга мингдан ортиқ россиялик ҳарбий хизматчи, 300 дан зиёд ҳарбий, махсус техника, жумладан, армия вертолётлари жалб этилган.

Тожикистондаги 201-ҳарбий база — Россиянинг ўз ҳудудидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий объекти саналади. Душанбе ва Бохтар (эски Қўрғонтепа)да жойлашган. Унинг таркибидан мотоўқчи, танк, артиллерия, разведка, ҳаво ҳужумига қарши, радиоактив, кимёвий ва биологик ҳимоя ҳамда алоқа бўлинмалари ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг