Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев расман кейинги 7 йилга Қозоғистон президенти бўлди

Тўқаев расман кейинги 7 йилга Қозоғистон президенти бўлди

Остонада 26 ноябрь куни эрталаб бўлиб ўтган инаугурация маросимида Қосим-Жўмарт Тўқаев қасамёд қабул қилди ва расман иккинчи муддатга Қозоғистоннинг етти йилга қайтадан давлат раҳбари этиб сайланди.

«Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон Республикаси Президентининг ўзимга юкланган юксак бурчларини виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан», – дейди Қозоғистон президенти.

Тантанали маросим Мустақиллик саройида бўлиб ўтди. Унда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, ҳукумат аъзолари ва парламент депутатлари, дипломатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловда Тўқаев 81,31 фоиз овоз тўплади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг