Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио университетида абитуриент уч кишини пичоқ билан яралади

Токио университетида абитуриент уч кишини пичоқ билан яралади

Фото: «Kyodo News»

Токио университетининг 17 ёшли абитуриенти кириш имтиҳонларида пичоқ билан уч кишини яралади. Бу ҳақда «Kyodo News» маълум қилди.

Ўсмир икки талаба (йигит ва қиз) ва 72 ёшли эркакка жароҳат етказган. Қўлга олинган абитуриент ўз қилмишини олган баҳоларидан норозилиги билан ифодалаб, шу боис «ҳодисани уюштириб, жонига қасд қилишга» қарор қилганини айтган.

Барча жабрланганлар тасодифий одамлар: имтиҳонга кетаётган йигит ва қизга орқа томондан пичоқ урилган, кекса киши эса полицияга қўнғироқ қилгани учун ҳужумга учраган.

Содир бўлган воқеага қарамасдан, Токио университети ўша куни имтиҳонларни бекор қилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг