Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» Ҳамид Карзай ва Абдулла Абдуллани уй қамоғига ташлади — ОАВ

«Толибон» Ҳамид Карзай ва Абдулла Абдуллани уй қамоғига ташлади — ОАВ

«Толибон» Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай ва Миллий ярашув олий кенгаши бошқарувчиси Абдулла Абдуллани уй қамоғига ташлади. Бу ҳақда «CNN» манбаси хабар берди.

Манбага кўра, душанба куни «Толибон» собиқ президент Ҳамид Карзайнинг соқчиларидан қуролларини тортиб олган. Шунингдек, чоршанба куни Толибон Абдулла Абдулланинг уйида тинтув ўтказган ҳамда собиқ расмийнинг ҳам қурол ва машиналарини олиб кетган.

«Шу тариқа Ҳамид Карзай ва Абдулла Абдулла Кобулда ўз уй қўриқчиларисиз уй қамоғида»,— деб ёзади «CNN».

«Толибон» вакили «CNN» телеканалига берган интервюсида инклюзив ҳукумат тузмоқчи эканлигини маълум қилишган ва собиқ президент Карзай ва собиқ бош ижрочи директори Абдулла билан музокаралар олиб борганди.

Афғонистонлик сиёсатчи Ҳамид Карзай 2004-2014 йилларда мамлакат президенти бўлган. Абдулла Абдулла эса Ашраф Ғани ҳукумати вақтида бош вазир бўлган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг