Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» автомобилларда мусиқа қўйиб юришни тақиқлаб қўйди

«Толибон» автомобилларда мусиқа қўйиб юришни тақиқлаб қўйди

«Толибон» ҳаракати автомобилларда мусиқа қўйишни ва аёлларнинг ҳижобсиз ҳолатда автомобил бошқаришини тақиқлади.

Бу ҳақда Kabul Newsга асосланиб РИА Новости маълум қилмоқда.

«Ислом динига йўналтириш вазирлиги Kabul News нашрига ҳайдовчиларга мусиқа қўймаслик ва ҳижобсиз аёлларни машинага ўтқазмаслик ҳақида ёзма тавсия берилганини тасдиқлади», — дейилади каналнинг Twitterдаги саҳифасида.

Аввалроқ толиблар Афғонистондаги тўйларда жонли мусиқани тақиқлаб, эркаклар ва аёллар турли залларда байрам қилишлари кераклиги айтилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг