Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» Кобулни эгаллашида тўрт минг нафар атрофида ҳарбий ҳалок бўлган — «Вашингтон Пост»

«Толибон» Кобулни эгаллашида тўрт минг нафар атрофида ҳарбий ҳалок бўлган — «Вашингтон Пост»

Фото: BBC

«Толибон» кучлари 2021 йилнинг августида ҳукуматни эгаллаши ва пойтахт Кобулни забт этиши пайтида Афғонистон хавфсизлик кучларининг тахминан тўрт минг нафар ходими ҳалок бўлган, минг нафари бедарак йўқолган. Бу ҳақда «The Washington Post» газетаси хабар берди.

Афғонистон армияси собиқ штаб бошлиғи Ясин Зиё маълумот беришича, Кобул эгалланиши арафасидаги ҳафталар мамлакатдаги сўнгги 20 йиллик урушдаги энг қонли ҳафталардан бўлган.

Афғонистонда 2001 йилда бошланган уруш даврида ҳукумат хавфсизлик кучларининг қарийб 92 минг нафар ходими ўлдирилган. Шу пайтгача афғон ҳарбийлари орасидаги йўқотишлар кўлами яшириб келинган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг