«Толибон»нинг 17 нафар жангариси йўқ қилинди

Фарёб вилояти полицияси расмий баёнотига кўра, камида 17 нафар «Толибон» жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда «REGNUM» ахборот агентлиги хабар берди.
Афғонистон янгиликлар нашри «Bakhtar News Agency» ёзишича, Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари Фарёб вилоятидаги Қоязор туманида толиблар позицияларига зарбалар берган.
Шунингдек, саккиз нафар жангари жароҳатлангани маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter