Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев Қозоғистонда олигархик капитализм даври якунланаётганини эълон қилди

Тўқаев Қозоғистонда олигархик капитализм даври якунланаётганини эълон қилди

Фото: «Akorda.kz»

Қозоғистон давлати мамлакатдаги бара йирик компаниялар фаолиятини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 октябрь куни Қарағанда вилояти жамоатчилиги вакиллари билан учрашувда гапирди. 

«Биз капиталнинг чет элга ноқонуний чиқиб кетишига йўл қўймаймиз. Турли ижтимоий дастурларнинг амалга оширилишини кузатиб борамиз», – деди у.

Қозоғистон етакчиси мамлакатда олигархлар капитализми даври поёнига етаётганини ҳам таъкидлаган.

«Солиқ тўловлари жиддий назоратда бўлади. Агар йирик саноат корхоналари талабларга риоя этмаса, улар билан ҳамкорликни тўхтатишга мажбур бўламиз. Буни асло таҳдид деб қабул қилмаслик керак. Бу – маданий дунёда умум эътироф этилган одатий, ҳалол ва адолатли тартиб-қоидалардир. Қозоғистонда олигархик капитализм даври якунланиб, мамлакат фуқаролари олдида ижтимоий масъуллик даври бошланмоқда», – деб уқтирган Қозоғистон раҳбари.

Қ.Тўқаев жорий йил 1 сентябрь куни парламент минбаридан йўллаган мурожаатида мамлакатдаги ҳар бир оила миллий бойликлардан тегишли улушини олиши кераклигини таъкидлаган эди.

Аввалроқ эса у янги Қозоғистонни барпо этишга доир катта сиёсий ислоҳотлар дастурини эълон қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг