Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп АҚШ тарихидаги энг катта хато нима эканини маълум қилди

Трамп АҚШ тарихидаги энг катта хато нима эканини маълум қилди

Фото: «Газета.ru»

АҚШ президенти Доналд Трамп Жорж Буш раҳбарлигида АҚШ қўшинларининг Яқин Шарққа киргани Америка тарихидаги энг катта хато эканини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Gazeta.ru». Трамп ушбу сўзларни «Hill.TV» телеканалига интервью бера туриб айтган.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Америка қўшинларини Яқин Шарқдан олиб чиқиб кетиш бўйича қарор қабул қилгани ҳам хато бўлган.

«Бироқ ўша ерда пайдо бўлишнинг ўзи энг катта хато бўлган», – деган Трамп.

Америка раҳбари ўз фикрида давом этиб, бу қарор 7 триллион доллар зарар келтиргани ва миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлганини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг