Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп барча давлатларга нисбатан 10 фоизлик тариф жорий этди

Трамп барча давлатларга нисбатан 10 фоизлик тариф жорий этди

АҚШ президенти Доналд Трамп барча мамлакатларга қўшимча 10 фоиз тариф жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. У бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги аккаунтида эълон қилди

«Мен ҳозиргина Овал идорасида барча мамлакатларга 10 фоиз глобал тарифни имзолаганимни эълон қилишдан жуда фахрланаман, бу дарҳол кучга киради», деб ёзди АҚШ президенти. 

Ушбу декларация Қўшма Штатларга кирадиган товарларга импорт тарифини жорий қилади. У 24 февралдан кучга киради ва 150 кун давомида амал қилади, деб эълон қилди Оқ уй. 

Аввалроқ АҚШ Олий суди Трамп томонидан Фавқулодда вазиятларни бошқариш тўғрисидаги қонундан фойдаланган ҳолда жорий этилган тарифларни ноқонуний деб топди. Суд президент тарифларни жорий этиш учун қонунга мурожаат қилиб, ўз ваколатларидан ошиб кетган деган хулосага келди. Кейин Трамп барча тарифлар «амалда қолишини» айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг