Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп БМТ минбарида: АҚШ раҳбари қатор кескин баёнотлар берди

Трамп БМТ минбарида: АҚШ раҳбари қатор кескин баёнотлар берди

Ню-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси очилди. Унда нутқ сўзлаган Оқ уй раҳбари Доналд Трамп минбардан бир қатор резонансли баёнотлар берди, бироқ нутқини техник носозликлар ҳақида шикоят қилишдан бошлади

"Суфлёр ишламаяпти. Мен бу нутқни усиз айтишга қарши эмасман." 

Трампнинг таъкидлашича, бу унга янада самимий гапириш имконини беради, лекин носозликни келтириб чиқарганлар учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. 

Америка етакчисининг нутқидаги асосий фикрлар

— Трамп еттита узоқ давом этган урушни, жумладан Камбоджа ва Таиланд, Косово ва Сербия, Конго ва Руанда, Покистон ва Ҳиндистон, Исроил ва Эрон, Миср ва Эфиопия, Арманистон ва Озарбайжондаги можароларни тугатганини даъво қилди. 

 "Баъзилар мени Нобел мукофотига лойиқ деб айтишади, лекин катта мукофот бу болалар ўсиб улғаяди, чунки қотиллик ва шафқатсиз урушлар тугайди", деди у. 

— БМТ улкан салоҳиятга эга, лекин буни амалга оширмаяпти. Қўшма Штатлар БМТдан бор-йўғи "иккита совға - синган эскалатор ва суфлёр" олди. 

—Агар Трамп президент бўлганида Украинадаги уруш бўлмасди. Бу Байденнинг уруши. "Ҳамма Россия уч кун ичида бу урушда ғалаба қозонади деб ўйлаган эди, лекин бу содир бўлмади. Бу шунчаки кичик тўқнашув бўлиши керак эди. Бу Россиянинг обрўсини оширмайди. Бу уни ёмон кўрсатмоқда". 

- Европа Россияга қарши кураша олмайди ва унинг энергия ресурсларини сотиб олишда давом эта олмайди - "бу уят". 

— Хитой ва Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олгани учун урушнинг асосий ҳомийлари ҳисобланади. НАТОнинг ҳамма давлатлари ҳам Россия маҳсулотларидан воз кечмаган. Улар Россиядан нефть сотиб олишни тўхтатишлари керак, шунда уруш тўхтайди. 

 - Эрон ядро қуролига эга бўла олмайди. Агар ядровий ривожланиш давом этса, дунё тугайди ва БМТ энди мавжуд бўлмайди. Трамп барча мамлакатларни биологик ва ядровий қурол ишлаб чиқаришни бир марта ва бутунлай тўхтатишга чақирди. 

 — АҚШ Россия урушни тинч йўл билан ҳал қилишдан бош тортса, унга нисбатан “катта божлар” жорий этишга тайёр. 

 — Ғазодаги уруш зудлик билан якунланиши, террорчилар томонидан гаровга олинганларнинг ҳаммаси озод этилиши керак. Ҳамас учун Фаластинни тан олиш жуда қиммат совға, дейди АҚШ раҳбари 

— Трамп" энергия инқирози ва миграция туфайли вайрон бўлаётган" Европа тақдиридан хавотирда. 

 — Яшил энергия - бу "алдаш", иқлим ўзгариши ҳақидаги огоҳлантиришлар эса "энг катта фирибгарлик". 

Эслатиб ўтамиз, Бу Трампнинг 2020 йилдан бери Бош Ассамблея подиумидаги биринчи нутқи саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг