Трамп ҳарбийларга Панама билан шуғулланишни топширди

Президент Доналд Трамп маъмурияти ҳарбийларга АҚШнинг Панама каналига таъсирини кучайтиришнинг эҳтимолий сценарийларини ишлаб чиқаришни топширди. Ҳаракатлар режаси Панама ҳарбийлари билан ҳамкорликни кучайтиришдан тортиб ҳарбий куч қўллаш эҳтимолигача қамраб олади. Бу ҳақда NBC News АҚШ ҳукуматидаги манбаларига асосланиб хабар берди.
Юқори лавозимли икки шахс берган маълумотга кўра, Пентагон АҚШнинг Панамадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу чора Трампнинг Панама каналини Вашингтон назоратига қайтариш стратегиясини амалга оширишга қаратилган. Канални куч билан эгаллаб олиш Панама ҳукуматининг АҚШ билан ҳамкорликка қанчалик шайлигига боғлиқ, дейилмоқда.
АҚШ армиясининг Жанубий қўмондонлиги раҳбари Элвин Ҳолси эҳтимолий стратегияларни мудофаа вазири Пит Ҳегсетга тақдим этган, деб хабар берди NBC. Унга кўра, ҳуддуда ҳозирда 200 нафардан зиёдроқ ҳарбийни ташкил этувчи Америка контингентини кучайтириш кўзда тутилган. Куч ишлатиш эса босим ўтказишнинг бошқа усуллари самара бермаганда қўлланиладиган сўнгги чора сифатида кўрилмоқда.
Маълумот учун: Панама канали XX аср охирига қадар АҚШ назорати остида бўлган. АҚШ президенти Жимми Картер 1977 йилда имзо чеккан шартномага кўра, канални бошқариш ҳуқуқи 2000 йилда Панама ҳукуматига ўтган. Ушбу стратегик муҳим объект 1999 йилнинг 31 декабрига қадар тўлиқ АҚШ назорати остида бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter