Трамп: «Инглизчани қаерда ўргангансиз?» (видео)

Либерия президентининг инглизчада яхши гапириши Доналд Трампни ҳайратлантирди.
Вашингтондаги учрашувда Жозеф Боакай ўз сўзини якунлагач, Трамп ундан бунчалик «чиройли» гапиришни қаерда ўрганганини сўради. «Либерияда», — деди жавобан Боакай.
«Шу стол атрофида ўтирган айрим одамларим яхши гапириш тугул, ҳатто яқинлаша ҳам олишмайди», — деди Трамп ҳамкасбининг инглизча равон нутқига ишора қилиб.

Вашингтондаги саммитга келган бошқа президентларнинг мамлакатларида француз, португал ва араб тиллари давлат тили ҳиобланади, Трамп уларни тилмоч орқали тинглади. Либерияда эса давлат тили — инглиз тили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter