Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Хитой авиакомпанияларига уруш эълон қилди

Трамп Хитой авиакомпанияларига уруш эълон қилди

Фото: «Reuters»

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой авиакомпанияларига уруш эълон қилди — ушбу мамлакатлар ўртасидаги парвозни тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

АҚШ етакчиси ўз қарорини Хитой раҳбариятининг Америка авиакомпанияларига парвозларни тўлиқ тиклаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳаракатларига жавоб деб атади. АҚШ тақиқи 16 июндан кучга киради, бироқ Трамп жараённи тезлаштириш ҳуқуқига эга.

Таъкидланишича, Америка авиаташувчилари 1 июндан Хитой билан аввалги иш тартибига қайтишга тайёр эди. «Биз АҚШ ҳукуматининг ҳуқуқларимизни амалга ошириш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз», — деди «Delta Air Lines» ва «United Airlines» компаниялари қўшма релизида. Маълумки, АҚШ транспорт вазирлиги Пекиннинг ҳаракатини Халқаро ҳаво транспорти келишувининг бузилиши деб ҳисоблайди.

Май ойининг охирида АҚШ савдо вазирлиги Хитойнинг 33 та давлат ва тижорат ташкилотларини қора рўйхатга киритди. Институтлар, университетлар ва қатор юқори технологик компаниялар шулар жумласидан. Тўққизта ташкилот, АҚШ ҳукуматининг фикрига кўра, ХХРнинг Синьцзян-Уйғур автономном ҳудудида инсон ҳуқуқларининг бузилишига алоқадор. 24 та компания «АҚШ ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлик манфаатларига зид» фаолиятга дахлдорлиги учун рўйхатга киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг