Трамп Зеленскийга ҳужумга ўтишни маслаҳат берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Владимир Зеленскийга Украина мудофаа ҳолатида қолиб, урушнинг боришини ўзгартира олмаслигини айтди.
4 июл куни АҚШ президенти Доналд Трамп Владимир Зеленскийга телефон орқали мулоқот чоғида Украина мудофаа ҳолатида қолиши урушнинг боришини ўзгартира олмаслигини ва ҳужумга ўтиш зарурлигини айтди, деб ёзади Washington Post украиналик расмийга асосланган ҳолда.
Ушбу суҳбатнинг бошқа тафсилотлари ҳам ОАВда ёритилганди. Жумладан, Трамп Зеленскийга Украина Москва ёки Санкт-Петербургни бомбардимон қила оладими, деган савол билан мурожаат қилган ва украина лидери бунга жавобан қурол сўраган.
Лекин кейинчалик Доналд Трамп бу маълумотни рад этди ва Украина Россия марказларида ҳужум қилиши керак эмаслигини айтди.
АҚШ президентининг қўшимча қилишича, у Украинага Россия пойтахтига етиб боришга қодир узоқ масофали қуролларни етказиб бериш ниятида эмас.
Оқ уй матбуот котиби Кэролин Левитт ҳам Трамп ҳақиқатан ҳам Украинанинг Россияга зарба бера олиши ҳақида сўраганини, бироқ унинг сўзлари контекстдан юлиб олинганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Трамп рағбатлантиришни эмас, шунчаки маълумот олишни хоҳлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter