Трампнинг Путин билан учрашувда қатнашган таржимонини сўроқ қилишмоқчи
Америкалик сенатор-демократ, Жин Шоҳин АҚШ президенти Доналд Трамп билан Россия раҳбари Владимир Путин учрашувида таржимонлик қилган кишини сўроқ қилиш кераклигини айтди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Бу ҳақда Жин Шоҳин ўзининг «Twitter»даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Унинг сўзларига кўра, таржимон Трамп ва Путин ўртасида бўлиб ўтган мулоқотни ва улар нималарга келишиб олишганини айтиб беради.
«Мен ҳаққоний равишда Трамп ва Путин учрашувида қандай масалалар муҳокама қилинганини ва нималарга эришилганини таржимонлик қилган кишидан эшитиб кўриш тарафдориман», – деган Шоҳин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter