Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Бэннон ҳибсга олинди

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Бэннон ҳибсга олинди

Фото: «Bloomberg.com»

AҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Стив Бэннон Конгрессга ҳурматсизликда айбланиб, Капитолийга бостириб киришни тергов қилувчи комиссияга кўрсатма беришдан бош тортгани учун ҳибсга олинди, деб хабар берди Федерал қидирув бюроси.

«15 ноябрь, душанба куни Стивен К. Бэннон ФҚБнинг Вашингтондаги офисига таслим бўлди. У ҳибсга олинди ва Конгрессга нисбатан икки марта ҳурматсизлик айби билан судга тортилди», – дейилади бюро матбуот баёнотида.

Ассошиэйтед Пресс хабарига кўра, у судланади.

Бэннон Трампнинг собиқ президент имтиёзлари ҳақидаги сўзларини келтириб, тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Ўтган жума куни чақирув қоғозига жавоб беришдан бош тортгани учун у Конгрессга нисбатан икки марта ҳурматсизликда айбланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг