Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тунис президенти депутатларни хоинликда айблаб парламентни тарқатиб юборди

Тунис президенти депутатларни хоинликда айблаб парламентни тарқатиб юборди

Қайс Саид.

Фото: «Atalayar»

Тунис президенти Қайс Саид парламентни хоинликда айблаб тарқатиб юборди. Бу ҳақда 30 март куни «Al Jazeera» хабар берди.

«Мен бугун, тарихий ушбу дамда, давлат ва унинг институтларини сақлаб қолиш учун, Халқ вакиллари йиғини тарқатиб юборилишини эълон қиламан», — деди Тунис президенти Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Ушбу баёнот парламент депутатлари онлайн ялпи мажлис ўтказиб, президентнинг Йиғин (парламент) фаолиятини тўхтатиш ва Қайс Саидга деярли чекланмаган ҳокимият беришни кўзда тутувчи фармонларига қарши қонун лойиҳаси учун овоз беришганидан сўнг, орадан бир неча соат ўтиб жаранглади.

Тунис адлия вазири Лайло Жеффал бош прокурордан парламент аъзолари устидан «давлат хавфсизлигига қарши фитна» бўйича тергов бошлашни сўради.

Саид парламентнинг қарорини «давлат тўнтаришига уриниш» дея баҳолаб, айбдорлар миллатни «сотганини» таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг