Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия Буюк миллат мажлисида депутатлар қасамёд қилаяпти

Туркия Буюк миллат мажлисида депутатлар қасамёд қилаяпти

Фото: «Анадўлу»

Туркияда шу йил 24 июнь куни ўтказилган парламент сайловида ғалаба қозонган депутатлар қасамёд қила бошлади. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Анъанага кўра, ҳукумат ва парламент аъзоларини шакллантириб олиш учун Буюк миллат мажлисига вақтинча энг кекса депутат бошчилик қилиб туради.

Анталиядан сайланган Дениз Байкалнинг бетоблиги туфайли айни пайтда парламент умумий кенгашига «Ийи» («Яхши») партиясининг Анқарадан сайланган депутати Дурмуш Йилмаз раислик қилаяпти.

Буюк миллат мажлисидаги қасамёд қилиш маросимида Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам қатнашмоқда.

Туркия президенти Эрдўғоннинг қасамёд қилиш маросими душанба куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг