Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия томони Исроил билан савдоси давом этмаётганини маълум қилди

Туркия томони Исроил билан савдоси давом этмаётганини маълум қилди

Туркиянинг Исроил билан савдоси давом этаётгани ҳақидаги иддаолар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Туркия ёлғон хабарларга қарши курашиш маркази маълум қилди.

«Баъзи оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ва ижтимоий тармоқларда тарқатилган «Туркиянинг Исроил билан савдоси давом этмоқда» деган иддао ҳақиқатга тўғри келмайди

Туркия Исроил билан экспорт импорт операцияларини 2024 йил 2 майдан бошлаб барча маҳсулотларни қамраб оладиган шаклда бутунлай тўхтатди. Ушбу санадан кейин мамлакатимиздан Исроилга экспорт ва импорт учун божхона декларацияси рўйхатдан ўтказилмаган», – дейилади идора баёнотида.

Идоранинг билдиришича, ижтимоий тармоқларда юқоридаги даъвони асослантириш учун илова қилинаётган Исроилнинг ташқи савдо коди (624) туширилган маҳсулотлар суратлари тарқатилмоқда ва бу маълумотлар 2024 йилнинг май ойигача бўлган савдо маълумотлари ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг