Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия ва Суриядаги янги зилзила: илк қурбон ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилди

Туркия ва Суриядаги янги зилзила: илк қурбон ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилди

Бир неча соат олдин юз берган зилзила оқибатида Туркиянинг Самандағ шаҳрида (Ҳатай вилояти) бошига бетон бўлаги тушиб кетган аёл киши ҳалок бўлди. Дефне шаҳрида камида 4 киши вайроналар остида қолиб кетган, деб хабар берди CNN Türk телеканали.

Вице-президент Фуат Октай ўз баёнотида Туркия жануби-шарқида камида 8 киши янги зилзила оқибатида жароҳатланганини айтди.

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида эса ушбу зилзила оқибатида камида 6 инсон жароҳат олган, деб хабар берди SANA агентлиги.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг