Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда муддатидан олдин президент сайлови ўтказилиши мумкин

Туркияда муддатидан олдин президент сайлови ўтказилиши мумкин

Фото: Presidential Press Office/Reuters

Туркияда 2027 йилнинг ноябрида муддатидан олдин президент сайлови ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат парламентининг рақамли ОАВ қўмитаси раиси Ҳусейин Яйман баёнот берди.

«Худо хоҳласа, биз яна президентимиз (Ражаб Тоййиб Эрдўғон)ни 2027 йил ноябридаги президент сайловига номзод қилиб кўрсатамиз ва Республика иттифоқи байроғи Туркия осмонида ҳилпирашда давом этади», — деди Яйман партиядошлари билан учрашувда.

Эрдўғон 23 февралда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси раиси этиб қайта сайланди. Унинг таъкидлашича, фракция 23,5 йил мобайнида Туркия ва унинг халқига бирон марта панд бермади ва бундай бўлмайди ҳам.

Аввалроқ берган баёнотида Эрдўғон президент ва парламент сайловлари белгиланган 2028 йилдан сўнг «янги Туркия ва Истанбул» яратилишини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг