Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияга уч ойда 10 миллионга яқин саёҳатчи борди

Туркияга уч ойда 10 миллионга яқин саёҳатчи борди

Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой мамлакатда туризм статистикаси қайта кўриб чиқилгани ва амалга оширилган янгиланишлар туризм статистикасида акс эта бошлаганини айтди.

Унинг қайд этишича, Туркия бу йилги туризм тушумини 60 миллиард долларга етказишни мақсад қилган.

«Йилнинг биринчи чорагини 9 миллион 68 минг сайёҳ билан якунладик. Яъни ўтган йилга нисбатан 16,7 фоиз ўсишга эришдик», деди Меҳмет Нури Эрсой.

Унинг таъкидлашича, ушбу тизим асосида 2012-2023 йиллар оралиғини қамраб олган ҳолда туризм даромадига оид маълумотлар ҳам янгиланган, натижада кунлик ташриф буюрувчи ва тунаб қолишлар сонида ҳам ўзгаришлар қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг