Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиянинг Малатя шаҳрида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди

Туркиянинг Малатя шаҳрида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожанинг Twitter’да ёзишича, зилзила оқибатида 23 киши тан жароҳати олган.

«Малатяда 22 ва Адияманда 1 киши, жами 23 нафар фуқаромиз йиқилиш ёки баландликдан сакраш натижасида жароҳат олди», – дея ёзган Фаҳреттин Кожа.

Зилзила оқибатида аҳоли қўрқиб кўчага чиққан. Туркия табиий офатларни бошқариш бошқармаси зилзила 7 км чуқурликда содир бўлганини маълум қилди.

«Ҳозирда вазиятни ўрганиш давом этмоқда. Қадимги ташландиқ бино қулаб тушгани ва бир неча фуқароларимиз ваҳима ичида балкондан сакрагани ҳақида хабар олдик», — дейди Малатя губернатори.

Одамларга ёрдам бериш учун жами 21 та тез тиббий ёрдам машинаси ва 7 та қутқарув гуруҳи сафарбар этилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг