Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон Эрондан келган ўзбекистонликларга гуманитар ёрдам кўрсатди

Туркманистон Эрондан келган ўзбекистонликларга гуманитар ёрдам кўрсатди

CC BY-SA 2.0 / Dan Lundberg / The roundabout by the Oguz Khan Presidential Palace with its golden domes.

Ҳозиргача 120 га яқин фуқаролар Туркманистон давлат чегарасини кесиб ўтган.

Туркманистон Эрондан келган чет эл фуқароларига гуманитар ёрдам кўрсатмоқда, дея хабар берди мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Айтилишича, Яқин Шарқдаги вазиятдан келиб чиқиб, Туркманистон зудлик билан ўз ҳудудини Эрон ҳудудида бўлиб турган хорижий дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, бошқа фуқароларга чиқиш учун тақдим этиш чораларини кўрмоқда.

“Бугунги кунга қадар Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Руминия ва бошқа давлатларнинг 120 нафарга яқин фуқаролари Туркманистон давлат чегарасини назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтган”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, келганларга автотранспорт, озиқ-овқат, меҳмонхона, зарур воситалар ажратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг