Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон ҳукумати Туркиядан виза режимини жорий этишни сўради

Туркманистон ҳукумати Туркиядан виза режимини жорий этишни сўради

Туркманистон ҳукумати Туркия томонидан ўз фуқароларига виза режимини жорий этишни сўради.

Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинди.

Мамлакати ТИВ бунга «фуқароларнинг Туркия Республикасида бўлиш қоидаларини такомиллаштириш» заруратини сабаб қилиб кўрсатган.

«Фуқароларнинг Туркияда бўлиш қоидаларини такомиллаштириш ва тизимли асосда сақлаш мақсадида Туркманистон томони Туркия давлатига ўз фуқаролари учун турли тоифадаги виза режимини вақтинчалик жорий этиш илтимоси билан мурожаат қилди», – дейилади мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Маълуот учун, амалдаги тартибга кўра туркманистонликларга Туркия давлатида 30 кунгача визасиз режим жорий қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг