Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уиткофф Путинга Украинадаги уруш бўйича янги таклифларни етказди

Уиткофф Путинга Украинадаги уруш бўйича янги таклифларни етказди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Санкт-Петербургда музокара ўтказмоқда. Учрашувда Украинадаги урушни тўхтатиш, Россия–АҚШ муносабатларини тиклаш ва икки давлат раҳбарларининг эҳтимолий учрашуви муҳокама қилиняпти.

21 октябр куни Константиновский саройида бошланган музокараларда Уиткофф Путинга Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича таклифлар акс этган ҳужжатларни тақдим этганини маълум қилди.

АҚШ махсус вакилининг таъкидлашича, Ослода ўтказилган музокаралар самарали кечган ва Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун муайян асос мавжуд.

Уиткофф, шунингдек, Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокараларни қайта тиклаш имконияти кўриб чиқилишига умид билдирган.

Ўз навбатида, Путин Трампга Украинадаги вазиятни тартибга солиш масаласига эътибор қаратаётгани учун миннатдорлик билдирди. Россия раҳбари АҚШ билан икки томонлама алоқаларни, жумладан, иқтисодий ҳамкорликни тиклашдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Путин Уиткофф билан Хитойда Дональд Трамп билан эҳтимолий учрашув масаласини ҳам муҳокама қилишини айтди.

Музокаралар давомида Эрон атрофидаги вазият ҳам тилга олинди. Путин Москва ушбу инқирозни ҳал этишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

РИА Новости хабарига кўра, учрашувда Россия томонидан Кирилл Дмитриев ҳам иштирок этмоқда. Трампнинг куёви Жаред Кушнер эса касаллик сабаб музокараларга келмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг