Украина собиқ президенти ва бош вазири суд қилинади

Украина собиқ президенти Виктор Янукович ва собиқ бош вазир Николай Aзаровга нисбатан Россия Қора денгиз флотининг Қримда қолиши муддатини узайтиришни назарда тутувчи 2010 йилдаги Харков келишувлари бўйича айблов хулосаси судга топширилди.
Бу ҳақда Украина Бош прокуратурасининг Телеграм-каналида хабар берилди.
Баёнотда айтилишича, собиқ президент Украина конституцияси ва «Украинанинг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонуни талабларини бузган ҳолда, 2010 йил 21 апрелда Харков шаҳрида мамлакат номидан шартнома имзолаган.
Департамент маълумотларига кўра, ўша куни собиқ бош вазир ҳукумат томонидан Харков келишувларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқни имзолаган.
Бош прокуратура айбланувчининг исмини айтмаяпти. РБК-Украина агентлигининг қайд этишича, гап Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович ва собиқ бош вазир Николай Aзаров ҳақида кетмоқда.
Судгача тергов сиртдан ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter