Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада депутатларни урушга юбориш таклиф этилди

Украинада депутатларни урушга юбориш таклиф этилди

Украина Олий Радасининг собиқ спикери Дмитрий Разумков парламент вакилларини иш сафари доирасида бир ойга жанг майдонига юборишни таклиф қилди. Собиқ спикернинг тегишли ташаббусни тавсифловчи мақоласи «Украинская правда» нашрида чоп этилган.

Разумковнинг таъкидлашича, гап 60 ёшгача бўлган халқ депутатлари ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, уларни фронтга юбориш тўғрисидаги қарорни Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Валерий Залужний қабул қилиши керак.

«Биз депутатларни фронтга хизмат сафарига юборишни таклиф қиламиз. Ҳар бир депутат бир ой муддатга жанговар зонадаги маълум бир бригадага юборилсин», — дейилади нашрда.

Раданинг собиқ спикери қўшимча қилишича, парламент аъзолари жанговар ҳудудга келганидан сўнг ўз ҳарбий ихтисослиги бўйича вазифаларни бажариши керак.

Мақола муаллифига кўра, бир вақтнинг ўзида 30 нафардан ортиқ депутатни жанг майдонига юбориш мумкин эмас. Aкс ҳолда, қонун чиқарувчи органнинг иши фалаж бўлади, дея тушунтирди у.

Эслатиб ўтамиз, аввал президент Зеленский ва қўмондон Залужний ўртасида кескинлик кучайгани хабар қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг