Украинада миллионерлар сони ошди
Бу йил даромадлари 1 миллион гривнадан (27 минг доллар) ошган Украина фуқаролари сони 9511 нафарга етди.
Бу ҳақда Олий Раданинг Молия, солиқ ва божхона сиёсати қўмитаси раҳбари Даниил Гетманцев ўзининг Телеграм-каналида ёзди.
«2022 йилда расмий миллионерлар сони 8177 нафардан 9511 нафарга кўпайди», — деди Гетманцев.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият Украина аҳолисининг реал даромадлари ўсишни бошлаганини англатмайди. Шунчаки, украиналикларнинг ўзлари даромадларини декларациялашда масъулиятни кучайтирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter