Украинадаги урушда 115 нафар бола ҳалок бўлди
Россиянинг Украинага ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан буён жангларда 115 нафар украиналик бола ҳалок бўлди, яна 140 нафари яраланди. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси хабар берди.
БМТ маълумотларига кўра, Украинадаги уруш пайтида 847 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 1399 киши жароҳатланган. Ташкилотнинг қайд этишича, ҳақиқий кўрсаткичлар анча юқори бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter