Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Урушга етмай портлаган ҳарбий самолёт» 13 кишининг ёстиғини қуритди

«Урушга етмай портлаган ҳарбий самолёт» 13 кишининг ёстиғини қуритди

Россиянинг Ейск шаҳрида ёнғиндан кейин вайроналарни тозалаш ишлари якунланди ва 13 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Ейскда Су-34 қирувчи самолёти ҳалокатга учраганидан кейин турар-жой биноси вайроналари тозаланди. Ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

«Қидирув-қутқарув ишлари давомида яна 10 кишининг жасади топилди. Шу тариқа ҳалок бўлганларнинг умумий сони 13 кишини ташкил этди, улардан 3 нафари бола», — дейилади вазирлик хабарида.

Ҳодиса натижасида 19 киши тан жароҳати олди, 68 киши қутқарилган. Кўп қаватли уйдан 360 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ейскдаги ҳарбий самолёт ҳалокати оқибатида дастлаб уч киши киши ҳалок бўлгани айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг