Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

USAID жаҳондаги барча ходимларини маъмурий таътилга чиқармоқда

USAID жаҳондаги барча ходимларини маъмурий таътилга чиқармоқда

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) жаҳондаги барча ходимларини маъмурий таътилга чиқаради.

«USAIDнинг бевосита ишловчи ходимлари бутун дунё бўйлаб маъмурий таътилга чиқарилади. Фақат асосий раҳбарият, миссиянинг ўта муҳим ва махсус вазифаларига тайинланган ходимлар бундан мустасно», — дейилади 4 феврал куни USAID сайтида берилган эълонда.

Таътил 8 февралдан бошланади. Агентлик АҚШ Давлат департаменти билан биргаликда хорижда ишловчи ходимларни мамлакатга қайтариш чораларини кўради. Уларга йўл ҳақи тўланиб, 30 кун ичида жўнаб кетиши ташкил этилади. Асосий бўлмаган барча алоқалар тўхтатилади. Иш муддатини узайтириш якка тартибда кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп берилаётган пуллар жаҳонда барқарорликни издан чиқаришга хизмат қилаётганини таъкидлаб, чет мамлакатларга ёрдам дастурларини музлатишга фармон берганди.

USAID директори вазифасини бажариш айни пайтда АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг