Уйдаги арча орасида бойқуш тўрт кун яшади
Америкалик Мишел Уайт арча сотиб олди ва уни безатди. Орадан тўрт кун ўтиб уйдаги гиламларни тозалашга келган «Magic Carpet Cleaning» компаниясининг ходими арчанинг орасида нимадир қимирлаётганини сезиб қолди.
Бобби Хейс дарахтни синчковлик билан кўздан кечириб, бойўғли яширинганини кўрди. Бобби бойқушни суратга олиб, уйда бўлмаган уй эгаси – аёлга юборди. Мишел эса гилам тозаловчининг бу ишини ўйинчоқ ёрдамида саҳналаштирилган қандайдир кулгили ҳазил, деб қабул қилди.
Аммо у уйга келганида ҳақиқий бойқушни кўриб ҳайрон қолди. Ахир қандай қилиб? Бу хона доимо болалар билан гавжум, энг шовқинли жой эдику! Ҳаттоки у ерда ит ҳам болалар билан бирга ўйнарди. Қандай қилиб назардан четда қолган бўлиши мумкин?
Охир оқибат Бобби уни тегишли жойларга топширишга қарор қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter