Нигерияда тўйга келган 21 нафар меҳмон ҳужум натижасида ҳалок бўлди
Нигерия марказидаги тўй маросимида номаълум кимсалар ҳужуми оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Vanguard» газетаси.
Душанба куни кечаси Кадуна штатидаги Кукум-Дажи қишлоғига, тахминларга кўра, фулани кўчманчи қабила аъзолари ҳужум қилишди.
Босқинчилар тўйга келган меҳмонларга қарата ўқ узишган. 19 киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна икки киши шифохонада ҳаётдан кўз юмган. 28 киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Нигерия қишлоқларининг ўтроқ аҳолиси билан фулани кўчманчи чорвадорлари ўртасида адоват сақланиб қолган. Чорва учун сув ва емиш излаб бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрувчи кўчманчи қабилалар кўпинча маҳаллий аҳолига тегишли бўлган яйловлар туфайли зиддиятга киришади. Сўнгги йилларда бундай зиддиятлар оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter