Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вагнер» ёлланма аскарлар қабул қилишни тўхтатган

«Вагнер» ёлланма аскарлар қабул қилишни тўхтатган

«Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожин компания ёлланма аскарларни қабул қилишни тўхтатганини маълум қилди.

«Бугун 30 июл. Айни пайтда ишга қабул қилиш марказларининг очилиш вақти ҳали маълум эмас. Турли тушунмовчиликлар бўлишининг олдини олиб айтяпман: «Вагнер» ХҲШ гуруҳлари Африкада, шунингдек Беларусдаги ўқув марказларида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Бугун биз ўзимизнинг навбатдаги вазифаларимизни белгилаб оляпмиз. Шубҳасиз, бу Россиянинг номидан амалга ошириладиган вазифалар. Ҳозирда кўпчилик жангчиларимиз таътилда, улар жуда оғир меҳнат давридан ўтишди», – деган Пригожин.

У, шунингдек, ёлланма аскарларига Россиянинг бошқа куч тузилмаларига ўтишларига ҳеч қандай чеклов қўймаганини, бироқ улардан жуда озчилик «Вагнер» гуруҳидан кетишга роизи бўлганини айтади.

«Узоқ йиллик машаққатли меҳнат ва узоқ йиллик урушлар бизни бир жамоа қилди. Шу сабаб аскарларимизнинг кўпчилиги кетишни хоҳлашмади», – дейди у.

Пригожин, шунингдек, хусусий ҳарбий ширкатга аскарларни ёллаш эҳтиёж йўқлиги сабаб тўхтаб тургани, агар қўшимча гуруҳ тузишга эҳтиёж туғилса, қабул бошланишини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг