Венесуэлада қўшҳокимиятчилик: мухолифатчи лидерни президент сифатида тан олишмоқда
Айни вақтда Венесуэлада мавжуд ҳокимиятга қарши йирик намойишлар бўлиб ўтмоқда. «La Prense de Lara» нашрининг хабар беришича, Португес, Баринас, Тачира, Каракас, Амасонас, Боливар штатларидаги тўқнашувларда 16 киши ҳалок бўлган.
Мамлакат мухолифати лидери Хуан Гуаидо ўзини вақтинчалик президент дея эълон қилган ва АҚШ, Канада, Аргентина, Бразилия, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Гватемала, Гондурас, Панама, Парагвай, Перу каби давлатлар уни тан олишга ҳам улгурган.
Хуан Гуаидо намойишларда ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Амалдаги президент Николас Мадуро ҳокимиятга келгандан бери мамлакат иқтисодий қийинчиликлар гирдобида қолган. Ўтган йили август ойида унга қарши суиқасд ҳам уюштирилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter