Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вьетнам президенти истеъфога чиқди

Вьетнам президенти истеъфога чиқди

Нгуен Суан Фук.

Фото: NV

Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Нгуен Суан Фукнинг президентликдан истеъфосини қабул қилди ва уни МҚ ва сиёсий бюро таркибидан чиқарди. Бу ҳақда VnExpress газетаси КП Марказий қўмитаси баёнотига асосланиб хабар берди.

Марказий қўмита изоҳ беришича, мамлакат юқори раҳбарияти, жумладан, бош вазир ва бир нечта вазирнинг қонунбузарликларига кўз юмгани аниқланганидан сўнг, президент истеъфога чиқишга қарор қилган.

Аввалроқ, тергов-суриштирувлардан сўнг, бош вазирнинг икки ўринбосари лавозимидан олинган, икки вазир ва яна бир нечта амалдорга нисбатан жиноят иши очилганди.

Нгуен Суан Фук 2021 йил 5 апрелда Вьетнам президенти бўлганди. Бунгача, 2016–2021 йилларда ҳукумат раҳбари (бош вазир) лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг