Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хамир учидан патир: Швейцария Россиянинг 8,8 млрд. долларини музлатди

Хамир учидан патир: Швейцария Россиянинг 8,8 млрд. долларини музлатди

Швейцария Украинадаги уруш туфайли киритилган санкциялар доирасида Россиянинг 7,7 миллиард швейцария франки (тахминан 8,8 миллиард доллар) активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда Reuters агентлиги мамлакатнинг Иқтисодий ишлар бўйича давлат котибиятига асосланиб хабар берди.

Бу Швейцария ҳукумати ўтган йили музлатиб қўйилгани ҳақида хабар берган 7,5 миллиард франкдан бироз кўпдир.

Котибиятнинг аниқлик киритишича, 7,7 миллиард франк бу фақат тахминий миқдор, у ҳали ўзгариши мумкин. Санкциялар рўйхатидан одамларнинг қўшилиши ва чиқарилиши, шунингдек, активларни музлатиш ёки озод қилишни талаб қилувчи суд ишлари туфайли блокланган маблағларнинг аниқ миқдорини айтиш қийин.

Блокланган активлар ҳажмининг ошиши охирги 12 ой давомида 300 га яқин шахс ва 100 га яқин корхона ва ташкилотнинг санкциялар рўйхатига киритилгани билан боғлиқ. Бу миқдор, шунингдек, нақд пул депозитлари, облигациялар, акциялар, шунингдек, кўчмас мулк ва автомобиллардан олинган фойдани ўз ичига олади.

Берн, шунингдек, Россия Марказий банкига тегишли 7,4 миллиард франк қийматидаги активларни ҳам блоклади. 

Музлатилган активлар Швейцариядаги россияликлар бойлигининг кам қисмини ташкил қилади, деб ёзади агентлик.

Швейцария банкирлари ассоциациясининг ҳисоб-китобларига кўра, Россия фуқаролари ушбу давлат банкларида 150 миллиард франкга яқин маблағга эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг