Хитой аҳолиси 70 йилдан бери илк маротаба камайди
Хитой аҳолиси 2018 йили 1,27 миллион кишига камайди, аҳоли сони 70 йилдан бери илк маротаба қисқарди.
Мутахассислар ҳисоблашича, мамлакатда 2018 йили болалар туғилиши бир йил олдингига қараганда 2,5 миллион нафарга камайган, ҳолбуки прогнозларда бу кўрсаткич 790 минг нафарга ошиши айтилганди.
Висконсин университети олими И Фусяннинг фикрича, бу тенденция бардавом бўлиши мумкин. Чунки Хитойда бола туғиш ёшидаги, қолаверса, тураржой, таълим олиш, тиббий ёрдам учун пул етарли бўлмаган шароитда фарзанд кўриш истагидаги аёллар сони камайиб боряпти.
ХХР статистика миллий идораси демографиянинг йиллик суръати ҳақидаги маълумотларни январь ойи охирида чиқаришни режалаштирган. Ташкилот берган сўнгги маълумотга кўра, Хитойда 2017 йили 1,39 миллиард киши яшаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter