Хитой компанияси Амударё ҳавзасидан нефть қазиб олишни 25 йилга сотиб олди

Кеча, 5 январь куни Хитойнинг CAPEIC компанияси Афғонистондаги Амударё ҳавзасидан нефть қазиб олиш ҳуқуқини 25 йилга сотиб олди.
Маълум қилинишича, ушбу шартномани имзолашда Толибон раҳбари Абдулғани Барадар иштирок этган. Хитойга сотилган майдондаги нефть захиралари 87 млн баррелга баҳоланган.
Амударёнинг нефть ва газ ҳавзаси билан боғлиқ бўлган Жаузжон, Сари-Пул ва Фарёб вилоятларидаги Қашқари, Зумруд-Сай, Бозор-Ками, Оқдарё ва Ангут конлари шартномага киради. Уларнинг майдони 4,5 минг км², нефть захиралари 87 миллион баррелга баҳоланган. Қўшимча қидирув ишларидан сўнг «Қашқари» конида суткалик ишлаб чиқариш 200 тоннадан 1000 тоннагача оширилади.
Шартномага кўра, Хитой компанияси хом ашёни қайта ишлаш учун 3 йил давомида 450 миллион доллар сармоя киритиши ва 3000 иш ўрни яратиши керак. Афғонистон 3 йилдан сўнг қайта ишланган ёқилғи экспортини йўлга қўйиш ва лойиҳадаги улушини 15 фоиздан 75 фоизга ошириш ниятида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter