Хитой раҳбари Россияга боради

Хитой раиси Си Цзинпин Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 20—22 март кунлари Россияга ташриф буюради. Бу ҳақда Дмитрий Песков маълум қилди.
Етакчилар Россия ва Хитой ўртасидаги шериклик ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишади.
Пекин томони Си Цзинпиннинг Россияга ташрифи икки давлат ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлайди, деб ҳисобламоқда.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбиннинг сўзларига кўра, ушбу ташриф икки томонлама муносабатлар ривожига янги туртки беради.
Эслатиб ўтамиз, Си Цзинпин яқинда учинчи муддатга Хитой раҳбари этиб сайланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter