Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда 500 доллардан «бола пули» берилади

Хитойда 500 доллардан «бола пули» берилади

Фото: Xabar.uz

Хитойда туғилишни рағбатлантириш учун давлат субсидияларининг янги тизими жорий этилади, деб хабар берди «Синхуа» агентлиги.

Унга кўра, уч ёшгача болаларга йилига 3,6 минг юан (503 доллар)дан тўланади.

20 миллиондан зиёд оила ушбу тўловни олиши кутилмоқда. Дастур бола боқиш харажатлари ошишидан хавотирланаётган ёш оилаларда фарзанд туғилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Bloomberg ёзишича, Хитой аҳолиси қаторасига уч йилдан буён қисқармоқда. Хусусан, 2024 йилда мамлакатда 9,5 миллион нафар чақалоқ дунёга келган, вафот этганлар эса — 10,9 миллион киши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг