Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда кучли тўфон оқибатида 715 мингдан ошиқ киши эвакуация қилинди

Хитойда кучли тўфон оқибатида 715 мингдан ошиқ киши эвакуация қилинди

Фото: China News Service/Getty Images

Хитойнинг Гуангдонг провинциясида Ноул тайфуни туфайли 715 000 дан ортиқ одам эвакуация қилинди. Шамол тезлиги баъзи жойларда 45 м/с (162 км/соат) га етди.

Nanfang Daily хабарига кўра, тайфун 26 июл куни эрталаб Хитойнинг жанубий қирғоғига етиб келди. Кучли ёмғир ва кучли шамоллар Гонконгга ҳам таъсир кўрсатди, бу эса кенг кўламли рейсларнинг бекор қилинишига олиб келди.

Тайфун мамлакат ичкарисига қараб ҳаракатланар экан, кучсизланмоқда.

Гуангдонг провинциясининг 16 шаҳрида тайфун ва сув тошқинлари ҳақида юқори огоҳлантириш эълон қилинди. Хуйжоудан 205 000 киши, Шанвейдан эса 190 000 дан ортиқ киши эвакуация қилинди.

Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва ва Панжоб вилоятларида кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари оқибатида 37 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг