Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда миллиардерлар шиддат билан камаймоқда. Нега?

Хитойда миллиардерлар шиддат билан камаймоқда. Нега?

Financial Times газетасининг Hurun тадқиқот институти маълумотларига таяниб хабар беришича, сўнгги уч йил ичида Хитойда долларлик миллиардерлар сони учдан биридан кўпроққа камайди.

Инстутут маълумотларига кўра, мамлакатда миллиардерларнинг максимал сони 2021 йилда қайд этилган - 1185 киши. Шундан сўнг уларнинг сони аста-секин камайиб борди ва охирги ҳисобда 753 та қолган, бу 2021 йилга нисбатан 36 фоизга кам.

Миллиардерлар сонининг қисқаришини фақат юаннинг долларга нисбатан қадрсизланиши билан изоҳлаб бўлмайди. Хитойда доллар миллиардерлари сони сўнгги бир йил ичида 16 фоизга камайди, юань долларга нисбатан 2,5 фоизга қадрсизланди. Охирги уч йил ичида Хитой валютаси 10 фоизга тушиб кетди, дейилади тадқиқотда.

Хитой тадқиқот институти таъкидлаганидек, миллиардерлар сонининг кескин камайиши ҳалигача тиклана олмаётган Хитой иқтисодиётига коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари билан боғлиқ. Сабаб сифатида фонд бозорларидаги пессимистик кайфият, ҳокимият томонидан тазйиқ ва чекловлар ҳам келтирилмоқда.

Ҳозирда Хитойдаги энг бой одам ByteDance раҳбари Чжан Йиминг ҳисобланади. Унинг бойлиги 49,3 миллиард долларга баҳоланган. Молиявий ҳолати 47,9 миллиард долларга баҳоланган шиша сув ишлаб чиқарувчи Nongfu Spring компанияси эгаси Чжунг Шаншан жойлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг