Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорватия: президентнинг сўзлари учун бош вазир кечирим сўради

Хорватия: президентнинг сўзлари учун бош вазир кечирим сўради

Зоран Миланович (чапда) ва Андрей Пленкович.

Фото: NEWSRU / РИА НОВОСТИ

Хорватия бош вазири Андрей Пленкович мамлакат президенти Зоран Миланович айтган сўзлар учун кечирим сўради.

Аввалроқ президент Зоран Миланович Украинада вазият кескинлашса мамлакат ҳукумати Шарқий Европадаги НАТО кучларидан ўз ҳарбий хизматчиларини чақириб олишини айтганди. Унинг фикрича, Шимолий Атлантика альянсида Киевга жой йўқ.

Бош вазир Пленкович «Twitter»даги саҳифасида Украинада хорват ҳарбийлари йўқлигини ёзди. Президентнинг сўзларидан таажжубга тушганини таъкидлаб, бу ҳукуматнинг позициясини англатмаслигини билдирди. Бош вазир украин халқидан президент Зоран Миланович айтган сўзлар учун кечирим сўради.

Пленкович қўшимча қилишича, Хорватия сиёсати Украинадаги вазиятнинг юмшаши ва унинг яхлитлигини қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.

Украина ташқи ишлар вазирлиги хорват президентининг баёнотига норозилик билдирганди. Киев унинг сўзлари икки мамлакат муносабатларига зарар етказади деб ҳисоблашини билдириб, расмий раддия талаб қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг